Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да "Барселона" юлдузини кўришни хоҳлайди

 Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да "Барселона" юлдузини кўришни хоҳлайди

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиш билдирмоқда. Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"га бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг 24 ёшли нидерландиялик Англия клубининг асосий мақсадига айланди. Қайд этиш керакки, тен Хаг қўл остида "Аякс"да ўйнаган ярим ҳимоячини "Манчестер Юнайтед"да кўриши хоҳлайди. Аммо, "Барселона" де Йонгни сотмоқчи эмас. Ўйинчининг ўзи ҳам Каталония клубидан кетишни истамаяпти. Де Йонг жорий мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Комментарии